Кореяда мавсумий ишчилар дастури қайта тикланди

Миграция агентлиги директори бошчилигидаги делегация Кореянинг Геонгсангнам-до провинцияси губернатори билан музокаралар ўтказди.
Томонлар E-8 мавсумий ишчи визаси асосида Тошкент вилояти аҳолисидан ишчиларни танлаб олиш ва уларни Ҳапчон, Чонгнянг ҳамда Мирянг шаҳарларида 8 ой (5+3) муддатга қишлоқ хўжалигида ишга жалб этиш бўйича келишиб олди.