РИА Новости ҳарбий мухбири Иван Зуев Запорожье вилоятида Украина дрони зарбаси оқибатида ҳалок бўлди

МИА “Россия Сегодня” хабарига кўра, у билан бирга бўлган ҳарбий хизматчи Юрий Войткевич ҳам оғир жароҳат олган.
Зуевнинг ўлимига БМТ бош котиби вакили Стефан Дюжаррик ҳам изоҳ берди:
«Бу ўлим бутун дунё бўйлаб журналистлар ўз ишини бажаришга уриниб, можароларни ёритиш учун қандай катта тўлов тўлаётганининг яна бир мисолидир»