Тошкентдаги 2 та кўча 4 кунга ёпилди

Тарас Шевченко кўчасида гастрономик-кўнгилочар фестиваль ўтказилиши муносабати билан:
✅Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача,
✅Саййид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисм 16 октябрь соат 16:00 дан 20 октябрь соат 07:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.