Перуда “Z авлод” намойишлари авж олмоқда

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 100 мингдан ортиқ намойишчи мамлакат президенти Хосе Херининг истеъфосини, пенсия ислоҳотини бекор қилишни ва мамлакатдаги коррупцияга қарши курашни талаб қилмоқда.
Перу Конгресси биноси олдида намойишчилар ва полиция ўртасида кескин тўқнашувлар юз бермоқда. Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўлламоқда, намойишчилар эса уларга тошлар ва пиротехника воситалари билан жавоб қайтармоқда.
Расмий маълумотларга кўра, тўқнашувларда 2 киши ҳалок бўлган, 122 киши жароҳатланган, 11 киши ҳибсга олинган.