Нетаняҳу ҲАМАС исроилликларнинг жасадларини қайтармагунча, “Рафаҳ” чегара ўтказиш пунктини очмасликка буйруқ берди

Исроил бош вазири идораси баёнотида айтилишича, Ғазо ва Миср чегарасидаги “Рафаҳ” пункти ҲАМАС ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариши, жумладан, ҳалок бўлган гаровдагиларнинг жасадларини қайтариш ҳаракатларига қараб очилади.
Исроил ҳукуматига кўра, ҳозирда Ғазо секторида 18 нафар ҳалок бўлган исроилликнинг жасади қолмоқда.
Аввалроқ Фаластиннинг Мисрдаги элчихонаси Рафаҳ ўтиш пункти 20 октябр, душанба куни очилишини эълон қилганди. Бу Мисрда яшаётган фаластинликларга Ғазо секторига қайтиш имконини бериши мумкин.