Сиёсий сабабларга кўра АҚШ фуқаролигидан воз кечиш кескин ошиб кетди

Сиёсий сабабларга кўра АҚШ фуқаролигидан воз кечиш кескин ошиб кетди

Чет элда доимий яшовчи америкаликлар сиёсий сабабларга кўра АҚШ фуқаролигидан тобора кўпроқ воз кечмоқда.

Бу ҳақда The Washington Post (WP) нашри хабар берди.

Газетанинг иқтибос келтирган иммиграция бўйича адвокатлари ҳар йили 5-6 минг америкалик фуқаролигидан воз кечишини таъкидлади. Адвокатлар келтирган сабаблар орасида солиқ ва логистика масалалари бор, бироқ яқинда АҚШнинг сиёсий йўналишидан норозилик бу қарорнинг асосий омилига айланди.

Нашр, шунингдек, Greenback халқаро консалтинг фирмасининг сўровига асосланиб, америкаликларнинг 51 фоизи 2024-2025 йиллар оралиғида мамлакатдаги сиёсий вазиятга рози бўлмагани учун АҚШ фуқаролигидан воз кечиш ҳақида ўйлашини кўрсатган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: