Самарқандга кириш 15 кунга ёпилади

Самарқанд шаҳрига кириш ярим ойга ёпилади.
ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан 30 октябрдан 14 ноябрга қадар Самарқандга кириш йўллари ёпилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги огоҳлантирди.
Транзит транспорт воситалари учун айланма йўналишлар яратилган. Ҳайдовчиларга айланма йўл хариталарини кўриш имконини берувчи QR-кодли флаерлар тарқатилади.
ИИВ Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонларини Самарқандга сафарларни имкон қадар кейинроққа қолдиришга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, ЮНЕСКО конференцияси 1985 йилдан бери илк бор Париждан ташқарида ўтказилмоқда.