Европа Иттифоқи Исроилга қарши санкциялар жорий этишни кўриб чиқмоқда

Европа Иттифоқи Исроилга қарши санкциялар жорий этишни кўриб чиқмоқда

Европа Иттифоқи (ЕИ) Исроилга нисбатан санкциялар жорий этиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Европа дипломатияси раҳбари, Иттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсат бўйича олий вакили Кая Каллас маълум қилди.

Калласнинг таъкидлашича, Ғазо секторида “ҳақиқий ва доимий” ўзгаришлар кузатилмагунча — жумладан, тинч аҳолига гуманитар ёрдам етказиб бериш таъминланмагунча — бу масала Европа Иттифоқи кун тартибидан чиқарилмайди.

“Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув муҳим қадам бўлди. Бироқ биз ерда реал ва барқарор ўзгаришларни кўрмагунча, хусусан гуманитар ёрдам ҳажми оширилмагунча, санкциялар масаласи муҳокамада қолади”, — деди Каллас Люксембургда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида.

Европа Иттифоқининг айрим аъзолари, жумладан Испания ва Ирландия, аввалроқ Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини кескин танқид қилиб, унга нисбатан санкциялар ёки қурол эмбаргосини жорий этишни таклиф қилган эди.

Калласнинг баёноти Европа Иттифоқи ичида Исроилга нисбатан сиёсий босим кучайиб бораётганини кўрсатмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: