Афғонистонда юз берган 6 баллик зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди

Афғонистонда юз берган 6 баллик зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди

21 октябр куни соат 23:14 да Афғонистон ҳудудида магнитудаси 6 баллни ташкил этган зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Сейсмопрогностик мониторинг маркази.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 556 км жануби-шарқда жойлашган. Эпицентрда сезилиш кучи 3 баллни ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Сурхондарё вилоятида 3 балл, 349 км.
Фарғона вилоятида 2-3 балл, 438 км.
Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 489 км.
Андижон вилоятида 2-3 балл, 492 км.
Жиззах вилоятида 2-3 балл, 493 км.
Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 505 км.
Наманган вилоятида 2-3 балл, 505 км.
Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 536 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 556 км.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: