Бугун Ер аҳолиси ноёб астрономик ҳодиса гувоҳи бўлади

Гап шундаки, C/2025 A6 (Lemmon) кометаси бугун Ерга максимал яқинлашиб ўтади. Бу ҳолат яна 1400 йилдан кейин кузатилиши мумкин.
Расмда кометанинг Катта айиқ (Ursa Major) ва Кичик айиқ (Ursa Minor) юлдуз туркумларига нисбатан осмондаги жойлашуви берилган.
Шаҳар чироқларидан узоқроқда, кичик телескоп ёки дурбин ёрдамида Қуёш ботгандан кейин шимоли-ғарбий осмон соҳасидан кометани топиш мумкин.