Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони сўнгги 5 йилда 1,8 баробарга ошган

2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 17 188 та корхоналар фаолият юритмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, улардан 4 134 таси қўшма ва 13 054 таси хорижий корхоналардир.
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони охирги 5 йилда 1,8 баробарга ошган.
Ўзбекистондаги чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:
Хитой – 4 570 та
Россия – 3 150 та
Туркия – 2 048 та
Қозоғистон – 1 165 та
Жанубий Корея – 681 та
Афғонистон – 616 та
БАА – 377 та
Тожикистон – 364 та
Ҳиндистон – 343 та
Қирғиз Респ. – 339 та