Франция Аудиторлар суди ўғирликдан сўнг Луврда хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларни аниқлади

Франция Аудиторлар суди ўғирликдан сўнг Луврда хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларни аниқлади

Франция Аудиторлар судининг дастлабки ҳисоботига кўра, дунёга машҳур Лувр музейида яқинда содир этилган тоғизта тарихий тақинчоқ ўғирланишидан сўнг жиддий хавфсизлик камчиликлари аниқланган.

Франция ОАВлари ёзишича, ҳужжатда музейни техник жиҳозлар билан таъминлашдаги “доимий” ва “сезиларли” кечикишлар тилга олинган. Ҳисоботда бу ҳолат экспонатлар хавфсизлигига бевосита таҳдид солаётгани қайд этилган.

Маълумотларга кўра, ўғирлик содир бўлган Денон қанотидаги “Аполлон” галереяси жойлашган хоналарнинг учдан бир қисми умуман видеокузатув камералари билан жиҳозланмаган.

Шунингдек, сўнгги беш йил давомида музейга бор-йўғи 138 та камера ўрнатилгани, йиллик бюджети 323 миллион евро бўлишига қарамай, муассаса раҳбарияти томонидан аниқланган хавфларни бартараф этиш бўйича етарли чоралар кўрилмагани таъкидланган.

Ўғирлик кеча эрталаб, ҳар куни минглаб ташриф буюрувчиларни қабул қиладиган ва 35 мингга яқин санъат асарини ўз ичига олган Лувр музейида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, ўғирлар “Аполлон” галереясидан тоғизта бебаҳо зargarlik буюмини ўғирлаб кетишган. Бу хоналарда одатда қироллик тақинчоқлари намойиш этилади. Ўғирлик ҳаммаси бўлиб етти дақиқа давом этган.

Тергов маълумотларига кўра, музей ташқарисида Наполеон IIIнинг рафиқасига тегишли шикастланган диадема топилган — уни қочиш пайтида ўғирлар ташлаб кетган бўлиши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: