Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла билан дуранг ўйнади

Жаҳон чемпионатига тайёргарликни Дубайда давом эттираётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэлага қарши назорат ўйини ўтказди.
Баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Жанубий америкаликлар сафида Давид Гарсия 29-дақиқада ҳисобни очган бўлса, вакилларимиздан Нурбек Сарсенбаев 86-дақиқада мувозанатни тиклади.