Париж яқинида юз берган торнадо оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, табиат ҳодисаси Париж шимолидаги Эрмон шаҳарчасидан ўтиб, у ердаги қурилиш майдончасини металл уюмига айлантирган. Торнадо натижасида учта қурилиш крани қулаб тушган.
Маълумотларга кўра, бир ишчи ҳалок бўлган, ўн киши жароҳат олган.