Словакия бош вазири Роберт Фицога ҳужум қилган шахс 21 йилга қамалди

Словакия бош вазири Роберт Фицога ҳужум қилган шахс 21 йилга қамалди

“Ўшанда мен бир он бу ақлбовар қилмас жиноят билан, эҳтимол, ёвузлик занжирини узишим ва бу ҳолдан тойган мамлакатга ёрдам беришим мумкинлигига ишондим”, деган айбдор судда.

Бош вазир Гандлова шаҳридаги маданият маркази олдида оломонга мурожаат қилаётганда ёзувчи Юрай Цинтула Фицога қарата бир неча марта ўқ узганди.

Ўшанда у ерда ҳукумат йиғилиши бўлаётган эди. Роберт Фицо қорин, оёқ-қўллари ва кўкрагидан яраланган. Шунга қарамай у омон қолган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: