Бразилияда 20 ёшли футболчи ЙТҲда вафот этди

Бразилияда фожиали воқеа содир бўлди.
«Пиауи Эспорте» клуби шарафини ҳимоя қилаётган 20 ёшли футболчи Антони Илано йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳалок бўлди.
Ҳодиса душанба куни эрта тонгда юз берган. Мотоциклда кетаётган футболчи сигирга урилиб кетган. Марҳумнинг дўстлари унинг отасининг туғилган кунини нишонлаганини ва 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Бразилия кубогида иштирок этишга тайёргарлик кўрганини айтишган.
Клуб ижтимоий тармоқларда футболчининг оиласига ҳамдардлик билдирди.