Будапештда режалаштирилаётган саммитга тайёргарлик кўриш тўхтатилди

Трамп ва Путин ўртасида Будапештда бўлиб ўтиши режалаштирилган саммитга тайёргарлик кўриш тўхтатилди. Бу ҳақда NBC News телеканали журналисти Гаррет Ҳааке Оқ уйдаги манбасига таяниб хабар бермоқда.
Манбанинг сўзларига кўра, АҚШ президенти икки томон ҳам «музокараларга ҳали тайёр эмас» деб ҳисобламоқда.
«АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасидаги телефон мулоқоти сермаҳсул бўлди, аммо АҚШ президенти ҳар икки томон ҳам музокараларга етарлича тайёр эмас деб ҳисобламоқда», – деб ёзди Ҳааке Х ижтимоий тармоғида.