Исландияда илк бор чивин аниқланди

Исландияда илк бор чивин аниқланди

Мамлакат дунёдаги чивинлар учрамайдиган кам сонли ҳудудлардан бири эди. Глобал иқлим исиши оқибатида Исландия каби совуқ ўлкаларга ҳам ҳудудга мансуб бўлмаган мавжудотлар кириб бормоқда.

Исландия Табиатшунослик институти энтомологи Матиас Алфредссон янгиликни тасдиқлаган. Унинг айтишича, чивинлар Кёс минтақасида топилган. Ҳашаротларни маҳаллий тадқиқотчи аниқлаб, институтга юборган. Улар учта — 2 та урғочи ва 1 та эркак чивин бўлган. Текширувларга кўра, ҳашаротлар “culiseta annulata” турига мансублиги тасдиқланган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: