Нетаняху Ғазони босиб олишга қарши чиққан мулозимини ишдан олди

Исроилнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Сахи Ханегби Бинямин Нетаняху уни лавозимидан озод қилганини маълум қилган. Нетаняхунинг офиси эса бу вазифани вақтинча бажарувчи этиб кенгаш раисининг ўринбосари Гил Рейх тайинланишини айтган.
Ханегбининг истеъфосига унинг сўнгги пайтларда Нетаняху билан Ғазо уруши борасидаги қарама-қаршиликлари кучайгани сабаб бўлган. У Ғазони тўлиқ босиб олишга қарши чиққан ва ҲАМАС билан қисман келишувга эришиш тарафдори бўлган.