Россия WhatsApp ва Telegram мессенжерларини қисман блоклашни давом эттирмоқда — “Интерфакс”

Россия WhatsApp ва Telegram мессенжерларини қисман блоклашни давом эттирмоқда — “Интерфакс”

Россия алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги назорат федерал хизмати (Роскомнадзор) томонидан эълон қилинган баёнотда таъкидланишича, “хорижий мессенжерлар” асосан “алдов ва пул ундириш” учун, шунингдек, Россия фуқароларини “террорчилик ва экстремистик фаолиятга” жалб этиш учун фойдаланиладиган асосий хизматлар бўлиб қолмоқда.

Бироқ бу ерда гап 13 август куни маълум бўлган чекловлар ҳақида кетяптими ёки Роскомнадзор янги чекловлар жорий этдими, бунга аниқлик киритилмаган. Бир кун олдин Россиядаги айрим фойдаланувчилар учун ушбу мессенжерлар орқали қўнғироқ қилиш имконияти қайта тиклангани ҳақида хабар берилган эди. Аммо бугун, 22 октябр куни Россия жанубидаги Краснодар ўлкаси, Адигея, Ростов ва Астрахан вилоятлари ҳамда Ставрополь ўлкасида WhatsApp ва Telegram хизматлари ишламай қолгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: