Тожикистон муфтийси ботокс ва татуировкани ҳаром деб атади

Абдулқодирзода сўнгги йилларда бурун, қулоқ ёки юзнинг бошқа қисмлари шаклини тўғрилаш каби ташқи кўринишдаги ўзгаришлар тобора оммалашиб бораётганини, бироқ исломнинг диний қарашлари бундай аралашувларни чеклашни назарда тутишини таъкидлади.
“Тана Аллоҳ томонидан берилган омонат — муқаддас неъматдир, бу ҳар бир киши у билан хоҳлаганини қилиши мумкинлигини англатмайди. Тиббий зарурат бўлмаса, қулоқ ёки бурун шаклини ўзгартириш мумкин эмас. Бу танага ўзи зарар етказган ва бошқа биров зарар етказган ҳам жавоб беради”, деди муфтий Саидмукаррам Абдулқодирзода.
Муфтий аҳоли, айниқса, ёшларни анъанавий ва диний қадриятларга амал қилишга, ўз танасини ҳурмат қилишга, диний меъёрларга зид бўлган урф-одатлар таъсирига берилмасликка чақирди.