АҚШ Сенати қўмитаси Россияга босимни кучайтиришга қаратилган учта қонун лойиҳасини маъқуллади

Бу ҳақда АҚШ Конгресси Сенати аъзоси Жинн Шаҳин маълум қилди.
Сенаторнинг сўзларига кўра, Россияга қарши қуйидаги қонун лойиҳалари таклиф қилинмоқда:
◾️ Қўшма Штатларда музлатилган Россия активларидан Украинага молиявий ёрдам кўрсатиш учун фойдаланиш;
◾️ Россияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатига киритиш;
◾️ Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётини қўллаб-қувватлагани учун Хитойга нисбатан санкциялар жорий этиш.
«Россияга қарши кўпроқ ва кескинроқ чоралар кўришимиз зарур. Кўринишидан, Оқ уй ҳаракатга тайёр эмас, шунинг учун Конгресснинг ташаббус кўрсатиши муҳим», — деди Шаҳин.