Франциянинг Le Monde газетаси ёзишича, Дональд Трампнинг иккиланувчан сиёсати Европада жиддий хавотир уйғотган

Европа етакчилари уни хафа қилмасликка ҳаракат қиляпти, лекин 23 октябрда Брюсселда ва 24 октябрда Лондонда бўладиган учрашувларда Украинага қўллаб-қувватлашни бирлашган ҳолда билдиришни режалаштирмоқда.
Трамп сўнгги мулоқотларида Путиннинг сўзларини такрорлаётгани ва Зеленский билан бўлган музокаралар ижобий умидни сўндиргани айтилмоқда. Европа дипломатлари бу ҳолатни “нол нуқтага қайтиш” деб баҳолаган.
Трамп ва Путиннинг эҳтимолий Будапешт учрашуви ҳам Европада “хурматсизлик” сифатида қабул қилинган — сабаби Венгрия бош вазири Орбан ҳам уларга яқинлашиб кетмоқда.
Европа Трампдан анча безовта у Путин билан суҳбат қилса, Киевга муносабати ўзгаряпти. Шу сабаб 23 октябрдаги йиғилиш Европа Украина билан бирдамлигини яна бир бор намойиш қилмоқчи.