Германияда англашилмовчилик сабабли машғулот ўтказаётган ҳарбийлар ва полиция ходимлари ўртасида отишма содир бўлди — Bild

Германияда англашилмовчилик сабабли машғулот ўтказаётган ҳарбийлар ва полиция ходимлари ўртасида отишма содир бўлди — Bild

Нашрнинг хабар беришича, Бавариянинг Эрдинг шаҳрида мамлакат қуролли кучларининг ҳарбий машғулотлари ўтказилаётган бўлган. Бироқ маҳаллий аҳоли ниқобли ва қуролли одамларни кўриб, полицияни чақирган.

Ҳарбийлар полициячиларни машғулот иштирокчилари, деб ўйлаб, уларга сохта ўқларни ота бошлашган, машғулотлардан бехабар полициячилар эса бунга жавобан ҳақиқий ўқларни узишган. Ҳарбийлардан бири ярадор бўлган ва касалхонага ётқизилган.

«Қуролли кучлар вакиллари машғулотлар ҳақида олдиндан хабар берилганини маълум қилишди. Marshal Power машғулотлари доирасида ҳарбийлар фуқаровий қутқарувчилар, полиция ва ўт ўчирувчилар билан биргаликда фавқулодда вазиятларни ўраб олинган полигонларда эмас, балки оддий кўчалар ва жамоат жойларида машқ қилмоқдалар», дейилади Bild хабарида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: