Gripen қирувчи самолётларини сотиб олиш ҳақидаги келишув имзоланди

Швеция ва Украина Киевга 150 тагача Gripen қирувчи самолётларини сотиб олиш нияти ҳақидаги келишувни имзолади.
Бу ҳақда Швеция бош вазири Ульф Кристерссон Украина президенти Владимир Зеленский билан бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, етказиб беришнинг аниқ муддатлари ҳозирча номаълум.
«Бу келишув ҳозирча аниқ янги етказиб беришларга қаратилмаган, балки узоқ муддатли ҳамкорлик ва мамлакатларимиз ўртасида йирик битим тузиш имкониятини ифодалайди. Гап тахминан 100–150 та Gripen E самолёти ҳақида кетмоқда. Бу Украинага қудратли ҳаво кучларини барпо этиш имконини беради», — деди Кристерссон.