Исроил парламенти Ғарбий соҳилни аннекcия қилишга доир қонунни маъқуллади — BBC

Исроил парламенти Ғарбий соҳилни аннекcия қилишга доир қонунни маъқуллади — BBC

Исроил парламенти (Кнессет) босиб олинган Фаластиннинг Ғарбий соҳил ҳудудига Исроил қонунларини татбиқ этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини дастлабки овоз беришда маъқуллади, бу ҳаракат аннекcия билан тенг деб баҳоланмоқда, дея хабар бермоқда нашр.

Қонун лойиҳаси ҳукумат коалицияси таркибига кирмаган депутатлар томонидан илгари сурилди ва дастлабки босқичда кўриб чиқиш учун қабул қилинди. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу бошчилигидаги “Ликуд” партияси ушбу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватламади.

Нетаняҳу коалициясидаги Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир раҳбарлик қилаётган “Яҳудий кучи” партияси ва Молия вазири Бесалел Смотрич бошчилик қилаётган “Диний сионизм” фракциясидан бўлган депутатлар ушбу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

Нетаняҳу илгари Ғарбий соҳил ҳудудларини аннексия қилиш ғоясини қўллаб-қувватлаган, бироқ бу ташаббусни илгари сурмаган. Чунки у Исроилнинг энг муҳим иттифоқчиси бўлган АҚШ билан, шунингдек, узоқ йиллар душманликдан сўнг Исроил билан алоқаларни яхшилай бошлаган араб давлатлари билан муносабатларни бузишдан қўрққан.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: