Кнессет оккупация қилинган Ғарбий Соҳилни аннексия қилиш томон қадам ташлади

Кнессет оккупация қилинган Ғарбий Соҳилни аннексия қилиш томон қадам ташлади

 

 

Исроил парламенти (Кнессет) оккупация қилинган Ғарбий Соҳилнинг айрим қисмлари устидан Исроил суверенитетини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Нетаняҳунинг бу пайт «ноўрин» деган позициясига қарамай, қарор минимал фарқ билан — 24 овозга қарши 25 овоз билан қабул қилинди.

 

– Бу ҳужжат амалда Фаластин ерларининг аннексия қилинишини қонунийлаштиради ва Фаластин давлатини яратиш масаласига нуқта қўяди.

 

– Қонун лойиҳаси якуний тасдиқлаш учун зарур бўлган тўртта ўқишдан биринчисидан ўтди ва июль ойидаги рамзий овоз беришдан алоҳида кўриб чиқилмоқда.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: