Марко Рубио бугун Исроилга келади

Марко Рубио бугун Исроилга келади

АҚШ давлат котиби Марко Рубио 23 октябр куни икки кунлик ташриф билан Исроилга келади, деб хабар бермоқда Times of Israel

Ташрифдан асосий мақсад Доналд Трампнинг Ғазодаги вазиятни барқарорлаштириш режасини амалга ошириш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлашдан иборат, дея хабар бермоқда Исроил нашри.

Шу билан бирга, бир кун олдин вице-президент Венс, ундан бир неча кун аввал эса Стив Уиткофф Исроилга ташриф буюрган эди.

Ушбу ташрифларнинг барчаси аллақачон бузилган ўт очишни тўхтатиш режимини сақлаб қолишга уринишлар фонида амалга оширилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: