Трамп ва Си Цзиньпиннинг эҳтимолий учрашувига тайёргарлик бошланди

Трамп ва Си Цзиньпиннинг эҳтимолий учрашувига тайёргарлик бошланди

Хитой ва АҚШ Трамп ҳамда Си Цзиньпиннинг эҳтимолий учрашувига тайёргарликни бошлади.

Маълумотларга кўра, мамлакат Бош вазири ўринбосари Хэ Лифэн 24–27 октябрь кунлари Куала-Лумпурда АҚШ расмийлари билан учрашиб, савдо масалалари бўйича музокаралар олиб боради.

Учрашувда Трамп ва Си Цзиньпиннинг бўлажак мулоқотига замин яратиш, шунингдек, икки давлат ўртасидаги янги кескинлик чораларини мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Трампнинг сўзларига кўра, у Хитой билан «ҳамма нарса бўйича,» жумладан, ядровий қуролларни қисқартириш бўйича катта келишувга умид қилмоқда.

Шунингдек, Америка етакчиси ХХР раиси билан Украина можаросини ҳал қилиш масалаларини муҳокама қилиш ниятида эканини айтди. Хусусан, Трамп Си Сзинпин Россия президенти Владимир Путинга «таъсир ўтказа олишига» умид қилмоқда, чунки у «ҳурматли инсон» ва «катта мамлакатнинг кучли раҳбари.»

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: