Хакерлар Украинадаги энг йирик дрон ишлаб чиқарувчи компанияси серверларини бузди

Хакерлар Украинадаги энг йирик дрон ишлаб чиқарувчи компанияси серверларини бузди

KillNet ва Beregini хакер гуруҳлари Украинадаги энг йирик дрон ишлаб чиқарувчиси — “Боевые Птахи Украины” компаниясининг серверларини бузди. Бу ҳақда РИА Новости KillNet гуруҳи маълумотларига таяниб хабар берди.

KillNet вакилининг айтишича, корхона Украина Қуролли Кучларига мўлжалланган “Зозуля” дронини ишлаб чиқариш билан танилган.

Эълон қилинган техник хусусиятлариги кўра: ушбу дрон узоқ масофадаги омборлар, командирлик пунктлари ва логистика объектларини йўқ қилиш учун қўлланилади. Аппарат паст баландликда автоном парвоз қилади, максимал тезлиги соатига 130–180 километрни ташкил этади, парвоз масофаси эса 2700 километргача.

Хакерлар маълумотлар базасидан ишлаб чиқарувчи компания муҳандислари, синовчилар ва раҳбарияти ҳақидаги маълумотларни қўлга киритган. KillNet вакилининг сўзларига кўра, компанияда 300 дан ортиқ ходим фаолият юритади, шу жумладан ишлаб чиқариш жараёнларига талабалар ҳам жалб қилинган. Бузиш натижасида 3D моделлар, лойиҳавий ҳужжатлар ва янги ишланмалар йўқ қилинган.

KillNet гуруҳи август ойида Украина Қуролли Кучлари бош штаби маълумотлар базасини ҳам бузган. Ушбу базадан 2022 йил февралдан буён йўқолган ва ҳалок бўлган 1,7 миллион ҳарбий ҳақида маълумотлар аниқланган.

Шунингдек, ҳафта бошида хакерлар Украина рақамли трансформация вазирлигининг юқори лавозимли шахслари орқали БПЛА ишлаб чиқарувчилар маркетплейси базасига ҳам киришга муваффақ бўлган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: