Анқара суди Туркиянинг асосий мухолифат етакчисига қарши коррупция иши бўйича даъвони рад этди — AFP
Суд эшитувида қатнашган нашр мухбирининг айтишича, судя бу иш учун ҳеч қандай асос йўқлигини таъкидлаган. CHP (Жумҳурият халқ партияси) раҳбари Ўзгур Ўзел 2023 йилда сайловчиларни “сотиб олганликда” айбланаётган эди. Таъкидланишича, суд мажлисида иштирок этганлар бу қарорни “қарсаклар билан” кутиб олишган.
«Ушбу қарор Туркия ҳукуматининг мухолифат партиясига қарши бир йилдан буён давом этаётган таъқиблари фонида чиқарилди. Турли айбловлар натижасида партиянинг 500 дан ортиқ аъзолари ва сайланган раҳбарлари қамоққа ташланган. Март ойида Эрдўғаннинг асосий сиёсий рақиби ю, мухолифат томонидан 2028 йилги президентлик сайловларида номзод этиб кўрсатилган Истанбул ҳокими Экрем Имамўғли ҳам ҳибсга олинган эди. Сўнгги ойларда Туркияда минглаб одамлар иштирокида мухолифат норозилик намойишлари ўтказилмоқда, уларда Эрдўғаннинг истеъфоси талаб қилинмоқда», дейилади AFP хабарида.
