Илон Маск “миллион нафарлик роботлар армияси”ни яратишни режалаштирмоқда — Wired

Илон Маск “миллион нафарлик роботлар армияси”ни яратишни режалаштирмоқда — Wired

Нашрнинг хабар беришича, Tesla бош директори, миллиардер Илон Маскнинг “роботлар армияси”ни яратиш нияти бор ва Tesla устидан кўпроқ назорат ўрнатишни талаб қилмоқда.

«Агар улкан роботлар армиясини ташкил этсам, келажакда мени қайсидир нуқтада четлаштиришлари мумкинми? Агар биз бу роботлар армиясини яратсак, мен ҳеч бўлмаганда унга кучли таъсир ўтказа оламанми? Назорат эмас, кучли таъсир… Агар кучли таъсирга эга бўлмасам, бу роботлар армиясини қуриш мен учун ноқулайлик туғдиради», – деди у инвесторлар билан суҳбат чоғида.

Маскнинг таъкидлашича, Optimus номли роботлар заводларда ишлаши ёки болаларга ғамхўрлик қилиши мумкин.

«Optimus ажойиб жарроҳ бўлади, тасаввур қилинг, агар ҳар бир киши шундай ажойиб жарроҳдан фойдаланиш имкониятига эга бўлса», – дея таъкидлади Маск. Тадбиркорнинг фикрича, Tesla роботлари “қашшоқлик бўлмаган, ҳар бир киши энг яхши тиббий ёрдамдан фойдалана оладиган дунёни” яратади.

Кейинги йилнинг феврал ёки март ойларига бориб ишлаб чиқаришга тайёр бўлган прототип яратилиши, роботларни оммавий ишлаб чиқариш эса 2026 йил охирида бошланиши маълум қилинди. Бошланишига 5 мингтагача одамсимон робот етказиб берилиши режалаштирилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: