Мирзиёевнинг Брюсселга расмий ташрифи якунланди

Мирзиёевнинг Брюсселга расмий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Брюссел шаҳрида Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта, Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен ва Бельгия қироли Филипп билан учрашувлар ўтказди.

Ташриф давомида томонлар ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи муносабатларини янги босқичга олиб чиқиб, савдо, инвестиция ва стратегик ҳамкорликни кенгайтириш учун мустаҳкам асос яратади.

Президент, шунингдек, Европанинг йирик компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари билан қўшма лойиҳаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни доирасида Европа Иттифоқи билан икки томонлама музокаралар якунланди.

Ташриф якунида давлат раҳбари Тошкентга қайтди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: