Тимур Кападзе «Навбаҳор»ни бошқарадими?
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе фаолиятини «Навбаҳор»да давом эттиришга яқин.
Бу ҳақда Championat.asia мухбири Толибжон Қосимов хабар берди.
«Тимур Кападзе янги мавсумни «Навбаҳор»да бошлаши мумкин. Вилоят ҳокими Кападзега кейинги мавсум молиявий муаммолар (ҳозиргидек) бўлмаслигини айтган», – дейилади хабарда.
