Хитойлик эр-хотин фарзандига исм танлай олмагани учун ажрашиш учун ариза берди

Хитойлик эр-хотин фарзандига исм танлай олмагани учун ажрашиш учун ариза берди

Шанхайда эр-хотин бир йил давомида янги туғилган чақалоқнинг исмини аниқлай олмадилар ва охир-оқибат ажрашишга қарор қилишди. Бу ҳақда Oddity Central хабар бермоқда.

Жуфтлик муносабатларини 2023 йилда қонунийлаштирган. Орадан бир йил ўтиб, ўғил кўришди. Фарзанднинг туғилиши севишганлар учун қийин давр бўлди, чунки улар ўртасида чақалоқнинг исми масаласида тушунмовчилик ва жанжаллар пайдо бўлди. Бу ҳол бир йилдан ортиқ давом этди. Бу вақт давомида боланинг ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган, шунинг учун у керакли тиббий ёрдамни ололмаган.

Вазият ниҳоясига етгач, эр-хотин ажрашиш учун ариза беришди. Шанхайдаги Пудун тумани суди материалларига кўра, жанжал жараёнида ота-оналар болага ёққан исмни рўйхатдан ўтказиш учун касалхонага алоҳида мурожаат қилишган, бироқ буни амалга оширишнинг иложи бўлмаган, чунки қоидаларга кўра, бундай қарорни иккала ота-она ҳам маъқуллаши керак.

Суд жараёнида ота-онанинг ҳар иккиси ҳам болага тўғри ғамхўрлик қилмагани аниқланди, чунки туғилганлик тўғрисидаги тиббий гувоҳноманинг йўқлиги вояга етмаган шахснинг шахсий ҳуқуқларини бузиш ҳисобланади. Бунинг учун жавобгарликдан ташқари, суд уларга белгиланган муддатда барча ҳужжатларни расмийлаштириш ва исм-шарифини аниқлаш мажбуриятини юклади.

Бироқ, бу вазиятда ҳам эр-хотин мустақил равишда келиша олмадилар: улар ҳужжатларнинг асл нусхаларига эгалик қилиш ҳуқуқи ҳақида баҳслаша бошладилар. Натижада гувоҳномани ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қолдиришга қарор қилинди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: