Шимолий Атлантика океанида Россия сувости кемалари фаоллашиб қолди
Буюк Британия Россиянинг сув ости кемалари фаоллиги ошиб, Совуқ уруш даражасига етганини хабар қилди.
Бу ҳақда Мудофаа вазири Жон Гили маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, қироллик ҳаво кучлари ва қироллик денгиз флоти Шимолий Атлантикада «Россия сув ости кемаларини ов қилмоқда». Гили, Британия сувларига таҳдид солаётган рус кемалари сони 30 фоизга ошганини таъкидлади.
Қироллик ҳаво кучлари деярли ҳар куни, баъзан туну-кун ва кўпинча НАТОнинг бошқа иттифоқчилари кўмагида миссияларни бажаради, дея қўшимча қилди Гили.
