Росси НАТО билан эҳтимолий тўқнашувга тайёргарлик кўрмоқда

Росси НАТО билан эҳтимолий тўқнашувга тайёргарлик кўрмоқда

Норвегияда хавотир кучайган. Россия Арктика ҳудудида ядровий қуроллар ва сувости кемаларини жамлаб, НАТО билан эҳтимолий тўқнашувга тайёргарлик кўрмоқда.

Бу ҳақда The Daily Mail нашри мамлакат мудофаа вазири Торе Сандвикка таяниб хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, бу қуроллар фақат Норвегияга эмас, балки Буюк Британия, Канада ва АҚШга ҳам йўналтирилган.

Сандвик қўшимча қилди: Россия Кольск яриморолида дунёдаги энг катта ядровий базага эга ва бу ерда гипертовушли ракеталар ҳамда ядровий торпедалар синовдан ўтказилмоқда.

“Биз НАТОнинг кўзи ва қулоғимиз. Россия бу ҳудудда янги қуролларни фаол синаётганини яққол кўряпмиз”, — деди у The Telegraph нашрига.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: