Винисиус: «Яхшиси, мен кетай. Ҳаммаси жонга тегди»

Винисиус: «Яхшиси, мен кетай. Ҳаммаси жонга тегди»

«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор Испания Ла Лигасининг 10-турида «Барселона»га қарши ўйинда (2:1) алмаштирилганидан сўнг жамоани тарк этиш истаги ҳақида гапирган.

25 ёшли бразилиялик футболчи 72-дақиқада захирага олдинди. У норозилигини очиқ намоён қилиб, жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо билан қўл бериб кўришмади.

DAZN хабарига кўра, Винисиус Алонсога шундай деган: «Мен? Мураббий? Мураббий яна менми? Доим шундай. Яхшиси, мен кетай. Ҳаммаси жонга тегди».

Винисиус 2018 йилдан бери «Реал» сафида тўп тепиб келмоқда. У жорий мавсумда барча мусобақаларда 19 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: