Европа Иттифоқи TikTok ва Instagramга киришни чекламоқчи

Европа Иттифоқи TikTok ва Instagramга киришни чекламоқчи

Европа Иттифоқи TikTok ва Instagram ижтимоий тармоқларидан фойдаланиш учун ёш чекловлари жорий этилишини муҳокама қилмоқда, деб хабар беради DW.

Бу таклиф Европа Иттифоқи етакчиларининг Брюсселдаги саммитида қабул қилинган декларацияда баён этилган.

Ташаббуснинг асосий мақсади рақамли маконда болаларни ҳимоя қилишни кучайтириш ва ижтимоий платформаларга қарамликни камайтиришдан иборат.

Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен бу чекловларни алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш қоидалари билан солиштириб, ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтиш учун минимал ёшни белгилашга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, Австралия 2024 йил ноябрида 16 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаган дунёдаги биринчи давлат бўлди. Бу давлат Европа Иттифоқига ўрнак бўла олади.

ЕИ мамлакатларида ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича ёш чекловларини жорий этишнинг оптимал механизмини муҳокама қилиш учун ЕИ эксперт гуруҳи йил охиригача йиғилиши режалаштирилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: