Дунёдаги энг тезкор футболчилар номи маълум бўлди
Championat.com нашрининг хабар беришича, ҳозирги замон футболининг энг тезкор футболчилари рейтинги эълон қилинди. Рўйхатнинг юқори поғонасини мадридлик Килиан Мбаппе эгаллади.
Манба маълумотларига кўра, тарихдаги энг тез футболчи ҳам айнан Франция терма жамоаси ҳужумчиси ҳисобланади. 2019 йилда у «Пари Сен-Жермен» сафида «Монако»га қарши учрашувда соатига 38 км тезликка чиққан — бу кўрсаткич Усэйн Болтнинг 100 метрлик жаҳон рекорди вақтидаги ўртача тезлигидан ҳам юқори.
Ҳозирги пайтдаги энг тез футболчилар рўйхати қуйидагича:
1. Микки ван де Вен («Тоттенхэм») — 37,38 км/соат
2. Кайл Уокер («Бернли») — 37,31 км/соат
3. Жан-Маттео Баойя («Айнтрахт Франкфурт») — 37,16 км/соат
4. Альфонсо Дэвис («Бавария») — 37,10 км/соат
5. Чидози Огбене («Шеффилд Юнайтед») — 36,93 км/соат
6. Энтони Эланга («Ньюкасл Юнайтед») — 36,91 км/соат
7. Педру Нету («Челси») — 36,86 км/соат
8. Луа Опенда («Ювентус») — 36,86 км/соат.
