Экрем Имамўғлу жосусликда айбланмоқда

Экрем Имамўғлу жосусликда айбланмоқда

Эрдўғаннинг рақибига қарши сиёсий жосуслик иши бўйича тергов ўтган ҳафта бошланган, Имамўғлу хорижий разведка хизматлари ҳамкорлик қилган тадбиркор билан алоқада бўлганликда гумонланмоқда, дея хабар бермоқда нашр.

Туркиянинг Аnadolu давлат агентлиги хабар беришича, Истанбул мэри 2019 йилги сайловолди кампаниясини хориждан молиялаштириш эвазига шаҳар аҳолиси ҳақидаги маълумотларни беришда айбланмоқда. Имамўғлудан ташқари, уни кампаниясининг собиқ менежери Нежати Ўзкан ва журналист, мухолифатдаги Теle 1 телеканали раҳбари Мердан Янардағга ҳам айблов қўйилган.

Имомўғли 26 октябр куни судда янги иш бўйича кўрсатма берди. У жосуслик айбловларини ҳам рад этди.

«Менинг фикримча, жосуслик – бу хиёнат. Римни ёқиб юборишда айбланишим бундан кўра реалликка яқинроқ бўларди», – дея унинг сўзларини келтиради маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Март ойида Эрдўғаннинг асосий сиёсий рақиби, мухолифат томонидан 2028 йилги президентлик сайловларида номзод этиб кўрсатилган Истанбул мери Экрем Имамўғли ҳам ҳибсга олинган эди. Сўнгги ойларда Туркияда минглаб одамлар иштирокида мухолифат норозилик намойишлари ўтказилмоқда, уларда Эрдўғаннинг истеъфоси талаб қилинмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: