Наманганда аёл рашк туфайли эрини фарзандлари олдида ўлдирди
Наманган вилояти Чортоқ туманида аёл турмуш ўртоғини фарзандлари кўз ўнгида пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда “Daryo” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, 1989 йилда туғилган С. 2009 йилда Н. исмли эркак билан турмуш қурган ва уларнинг уч нафар фарзанди бор эди.
Бироқ вақт ўтиши билан эр-хотин ўртасида муносабатлар sovuqlashgan. С. Telegram орқали бошқа эркаклар билан ёзишгани аниқланган. 2025 йил 28 февраль тунги соат 2:30 атрофида эри телефонидаги шубҳали хабарларни кўриб қолади ва аёлидан изоҳ сўрайди.
Жанжал авж олиб, болалар ҳам уйғониб, уларни тинчлантиришга уринган. Бироқ эр рашк ва ғазаб таъсирида хотинини уйдан ҳайдашини ва қариндошларига бўлган ишни айтмоқчилигини билдирган.
Аёл эса шармандаликдан қўрқиб, ғазаб ичида ошхона пичоғини олиб, турмуш ўртоғини бир неча марта пичоқлаган. Н. кўп қон йўқотиши оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман суди ҳукмига кўра, аёл айбдор деб топилиб, Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди асосида 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Ҳодиса оилавий зўравонлик ва рашк оқибатларининг яна бир фожиали намунаси сифатида муҳокамаларга сабаб бўлди.
