Туркияда 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди
Эпицентр мамлакат ғарбидаги Баликесир вилоятида бўлиб, Истанбул, Измир ва бошқа бир қатор вилоятларда зилзилалар сезилди.
Эпицентр яқинидаги Синдири шаҳрида бир нечта бинолар қулаб тушди, электр ва сув таъминотида узилишлар қайд этилди. Жойларда фавқулодда хизматлар ишламоқда, қурбонлар ҳақида хабар берилмаган.
Президент Эрдоған вазиятни кузатиб бораётганини таъкидлади.
