АҚШда Трампнинг рейтинги рекорд даражада пасайди

АҚШда Трампнинг рейтинги рекорд даражада пасайди

Америкаликлар унинг мамлакат ҳаёт тарзига таъсир қилувчи қарорларидан норози.

Reuters нашри ва Ipsos тадқиқот компанияси ўтказган янги сўровнинг кўрсатишича, америкаликлар орасида амалдаги президент фаолиятини маъқулловчилар сони атиги 40 фоизни ташкил этади. Бу бир ҳафта аввалгига нисбатан 2 фоизга кам. Трампнинг фаолиятини қатъиян маъқулламайдиган америкаликлар улуши эса 57 фоизгача кўтарилди.

Сўров натижаларига кўра, Қўшма Штатлар аҳолиси Трампга билдирган асосий эътироз унинг фуқаролар харажатлари ошишига қарши курашишдаги ҳаракатларига нисбатан бўлди – респондентларнинг 63 фоизи бунга норозилигини билдирган. Reuters’нинг хабар беришича, Трамп лавозимга келганидан буён АҚШда инфляция суръатлари бироз ошган, меҳнат бозори заифлашганига қарамай, бу Марказий банкни фоиз ставкасини пасайтиришга мажбур қилди.

Таққослаш учун, Трампдан аввалги президент Жо Байденнинг энг паст рейтинг кўрсаткичи 36 фоиз эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: