Блогер бўлиш учун диплом керак: Хитойда қаттиқ тартиб ўрнатилди
Хитойда ижтимоий тармоқлар блогерлари учун янги қоидалар кучга кирди.
Янги тартибга кўра, тиббиёт, ҳуқуқ, таълим ва молия каби соҳаларда контент жойлаштирмоқчи бўлган блогер ёки инфлюенсерлар аввал махсус малака ва рухсатномага эга эканликларини тасдиқлашлари керак.
Бу қонун Хитой Киберхавфсизлик бошқармаси (CАC) томонидан интернетдаги ёлғон ва нотўғри маълумотларга қарши кураш доирасида жорий этилди. Мақсад — “ижтимоий таъсири юқори соҳаларда ишончли ахборот айланишини таъминлаш”.
Янги қоидаларга кўра:
– Доуйин, Билибили ва Wеибо каби йирик платформалар энди блогерларнинг маълумотларини тасдиқлаш, манбаларни кўрсатиш ва иқтибосларни тўғри бериш учун масъул бўлади;
– ижодкорлар эса контентда маълумот тадқиқотга таянилганми ёки сунъий интеллект ёрдамида яратилганми — буни аниқ кўрсатиши лозим;
– озиқ-овқат, тиббий қўшимчалар ва хизматларга оид яширин реклама қатъиян тақиқланади.
Шунингдек, платформалар соғлиқ ва молиявий хавфсизликка таъсир қилувчи ёлғон маълумотларнинг тарқалишига йўл қўймаслик учун назоратни кучайтиради. Қоидаларни бузган блогерлар ва компаниялар жаримага тортилиши мумкин.
