Олмаотада кўп аъзоли донорлик жараёни ўтди: олти бемор ҳаёти сақлаб қолинди

Олмаотада кўп аъзоли донорлик жараёни ўтди: олти бемор ҳаёти сақлаб қолинди

Олмаота шаҳрининг Марказий шаҳар клиник касалхонаси базасида вафот этган донордан, 1962 йилда туғилган аёлдан кўп аъзоли органлар олиш амалиёти ўтказилди.

Донорнинг яқинлари розилиги туфайли бир неча ҳаётий муҳим органларни трансплантация қилиш имконияти пайдо бўлди:

Юрак – 1988 йилда туғилган беморга;

Жигар – 1982 йилда туғилган беморга;

Ўнг буйрак – 1996 йилда туғилган беморга;

Чап буйрак – 2017 йил октябридан трансплантация кутаётган 1966 йилда туғилган беморга;

Кўз шох пардаси – 1983 ва 1956 йилда туғилган беморларга кўриш имконини қайтарган.

Жараённи ташкил қилиш ва мувофиқлаштиришни Олмаотанинг етакчи трансплантация марказлари билан ҳамкорликда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика трансплантация ва юқори технологияли тиббий хизматларни мувофиқлаштириш маркази таъминлади. Бу жараёнда “Кардиология ва ички касалликлар илмий-тадқиқот институти” АК, “Сизғанов номидаги Миллий жарроҳлик илмий маркази” АК ҳамда Олмаота шаҳридаги “Марказий шаҳар клиник касалхонаси” ШЖҚ КМК иштирок этди.

Донор ёшига қарамай, шифокорлар органларнинг яхши ҳолатда эканини ва уларнинг кейинги фаолияти имкониятини таъкидладилар. Бу ҳаётни сақлашда ёшнинг тўсиқ эмаслигини яна бир бор тасдиқлайди.

Республикалик марказ донор оиласига уларнинг жасоратли қарорлари учун, шунингдек, жуда мураккаб жараённи юқори даражада амалга ошириш имконини берган тиббиёт мутахассисларига катта миннатдорлик билдирди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: