Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилмоқда

Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Р. “Гултепа” МФЙ ҳудудидаги хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган 1 062 дона тамаки маҳсулотини сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: