Tesla директорлар кенгаши раиси Илон Маскка компанияни тарк этмаслиги учун триллион долларлик мукофот тўлашни таклиф қилди
Tesla директорлар кенгаши раиси Илон Маскка компанияни тарк этмаслиги учун триллион долларлик мукофот тўлашни таклиф қилди — Reuters.
Tesla директорлар кенгаши раиси Робин Денҳолмнинг акциядорларга йўллаган мактубида айтилишича, агар акциядорлар Илон Маскка мукофот сифатида триллион доллар тўлашга рози бўлмаса, у Tesla бош директори лавозимини тарк этиши мумкин.
Сентябр ойи бошида маълум бўлишича, директорлар кенгаши Маскка бир триллион долларлик “мукофот пакети”ни таклиф қилмоқчи, бироқ бу компания бир нечта мақсадларга эришиши шарти билан амалга оширилади. Режага кўра, Маск Tesla раҳбари лавозимидаги фаолияти учун маош ва бонуслар олмайди. Бунинг ўрнига у босқичма-босқич компания акцияларини олади, уларнинг улуши белгиланган мақсадларга эришилган сари ошиб боради.
Денҳолм акциядорларга йўллаган мактубида Tesla “бурилиш нуқтасида” эканлигини ва Маскка мукофотни маъқуллашдан бош тортиш унинг компанияни тарк этишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг фикрича, Маскнинг бошқаруви Tesla муваффақияти учун “ҳал қилувчи аҳамиятга эга” бўлган, бизнесменнинг ўзи эса “компания келажагининг калити” ҳисобланади.
“Илонсиз Tesla ўз қийматини сезиларли даражада йўқотиши мумкин, чунки компаниямиз биз интилаётган мақсадлар учун қадрланмай қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас”, – деди Денҳолм.
Маскка бериладиган мукофот пули масаласида акциядорларнинг овоз бериши 5 ноябргача ўтказилади.
