Япония бош вазири Трампнинг Россия гази бўйича талабини қўллаб-қувватлашдан бош тортди

Япония бош вазири Трампнинг Россия гази бўйича талабини қўллаб-қувватлашдан бош тортди

Япониянинг янги бош вазири Санаэ Такаиити Доналд Трампга Токио Россия энергия ташувчиларидан воз кечмаслигини, чунки бу «фақат Хитой ва Россияни бахтлироқ қилиши»ни айтди.

Reuters маълумотларига кўра, Япония ҳукуматидаги икки манба мамлакатга импортнинг тахминан 9 фоизини ташкил этувчи Россия суюлтирилган гази етказиб беришдан воз кечиш «қийин бўлишини» тасдиқлаган.

Бундан ташқари, Япониянинг икки компанияси Охота денгизидаги «Сахалин-2» лойиҳасининг ҳаммуаллифлари бўлиб қолмоқда, у ерда Пилтун-Асток нефть ва Луна газ конденсати конлари ўзлаштирилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: