2026 йилнинг февралига келиб Киев урушни давом эттира олмайди
 
                
Чунки давлат пул томонлама оқсаб қолиши мумкин, деб ёзмоқда The Economist.
Журналга кўра, Украина ҳозир жиддий молиявий инқирозга дуч келган. Мамлакат кейинги тўрт йилда Европа Иттифоқи ва Буюк Британиядан камида $389 млрд ёрдам олиши керак.
Айни дамда мудофаа харажатлари йил сайин 20%га ошиб бормоқда. Фақат шу йилнинг ўзида ҳарбий ҳаракатларга $100 млрд.дан зиёд сарфланган.
Бу можаро бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич бўлиб, ЯИМнинг ярмини ташкил этади.

 
                                             
                                             
                                             
                                        